Москва фуқароси “Одноклассники” ижтимоий тармоғини вафот этган қизининг паролини бермагани учун судга берди. Бу ҳақда Савелов туман суди матбуот хизмати маълумотига асосланиб, “Москва” агентлиги хабар бермоқда.

“Аёл “Одноклассники.ру” сайти устидан унинг вафот этган қизининг шахсий саҳифасини тиклаб бериш ва қизининг паролини тақдим этиши юзасидан судга даъво киритди”, — деди матбуот хизмати ходими.

Ижтимоий тармоқ фақатгина суднинг қарори билан аёлнинг талабини амалга ошириши мумкин.