НАТО аъзолари Россиянинг Су-24 самолёти билан содир бўлган воқеадан сўнг Туркиянинг ҳаво ҳудудининг хавфсизлигини ошириш борасида қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

Маълум қилишларича, ПЗРК Patriot батареясидан ташқари альянс Анқарага қўшимча ҳимоя воситаларини тақдим этмоқчи.

Маълумотда келтирилишича, воқеага қадар АҚШ Туркияга F-15 тутгичларини етказиб берилишини хабарини берган эди. Шунингдек, Туркия ҳудудида Буюк Британия авиацияси ҳам ҳаракатлана олади.