НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, Башар Асад “Суриядаги ваҳшийлик ва зўравонликлар жавобгарлиги Асаднинг зиммасида”. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Столтенбергнинг қўшимча қилишича, бўлғуси давлатда Асаднинг тақдири Вена музокараси иштирокчилари томонидан муҳокама қилиняпти.

“Мен бу саволни Вена музокаралари столи атрофида ўтирган барчага бераман”, — деди НАТО бош котиби.