Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича “Вена форматидаги” навбатдаги халқаро учрашув декабрнинг ўртасида, агар бунга Москва ва Анқара ўртасидаги келишмовчиликлар халақит бермаса, Нью-Йоркда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди.

Нашрнинг БМТдаги дипломатик манбалари маълумотларига кўра, Суриядаги урушни тўхтатиш мақсадида маслаҳатлашувларда иштирок этган давлатлар вакиллари агар Россия ва Туркия ўртасида юзага келган кескинликни юмшатишга эришилса, Нью-Йоркда декабрда учрашишлари мумкин. Дипломатлардан бирининг таъкидлашича, бу учрашувни ташкил этиш бўйича масалаларни ҳал қилиш юзасидан музокаралар бошлаб юборилган.