Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида рўй берган ёнғинлар туфайли 3 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 02 Декабрь 2015 1962

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон республикаси ҳудудида 190та ёнғин қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 663 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 839 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида яшовчи фуқаро А.Темировнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Қувасой туманида яшовчи фуқаро М.Алиевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли М.Олимов куйиш тан жароҳатини олиб шифохонага ётқизилган. 

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро А.Юлдашевнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 20 кв. метр майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган ҳашаги ҳамда қўшнисининг молхонасидаги 30 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқармаслик, газ ва электр жиҳозлардан тўғри фойдаланиш, очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсиз ва бепарво бўлмаслик сўралади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар