Яқин йилларда Ўзбекистон автосаноати автобус ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бирига айланади, деб ёзмоқда 12news.uz нашри.

Ҳозирда Ўзбекистон пойтахтида MAN Lion’s CNG автобуси синов сифатида йўловчилар хизматига қўйилган. Мазкур автоулов Bus Euro Test томонидан ўтказиладиган «Йил автобуси-2015» танлови ғолиблиги учун даъвогарлик қилмоқда.

Паст полли шассиси ва замонавий технологиялар асосида ўрнатилган CNG (сиқилган газ) тизими дизель ва бензин ёқилғиси билан ҳаракатланувчи муқобиллар билан солиштирганда 40 фоизга самаралироқ бўлади. JV MAN Auto – Uzbekistan мутахассислари келгуси йилдан бошлаб шу турдаги автобусларни йиғишни бошлайди. Ҳозирча биринчи партияда 50 дона автобуслар фойдаланишга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Самарқанд автомобил заводида сиқилган табиий газ (CNG) билан ҳаракатланувчи Евро-4 экологик стандартига мос келувчи автобуслар тадқимоти бўлиб ўтганди.