Ўзбекистонда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижроси учун 73 млрд сўм маблағ йўналтирилди

Жамият 02 Декабрь 2015 1362

1 декабрь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева ва бошқалар президент Ислом Каримов раҳнамолигида ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни аниқ манзилли ижтимоий ҳимоялаш, турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ жамоат ташкилоти кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматларга оид қонун ва бошқа қатор ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар киритишда фаол қатнашди.

Дастур доирасида жамоат ташкилотининг ишонч телефони орқали 150 дан ортиқ фахрийга бепул ҳуқуқий маслаҳат берилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли вазирлик ва идораларда меҳнат қилган 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларига 300 минг сўмдан пул мукофотлари топширилди.

Эҳтиёжманд ва ёлғиз кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ажратиш, уй-жойларини таъмирлаш, коммунал тўловларига кўмаклашиш мақсадида 7 миллиард 750 миллион сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди. Кам таъминланган фахрийларга кир ювиш машинаси, микротўлқинли печь ва бошқа электр-рўзғор жиҳозлари туҳфа этилди.

Тизимдаги 15 сиҳатгоҳда катта ҳажмдаги қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди. Жорий йилнинг 1 декабригача Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда вазирлик ва идораларга қарашли 36 санаторий-соғломлаштириш масканида қарийб 11,5 минг отахон ва онахон соғломлаштирилди.

Дастур доирасида отахон ва онахонларнинг қадимий шаҳарларимиз, маданият ва маърифат масканларига саёҳатлари ташкил этилди. Давлат дастури ижроси учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан 73 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани кексаларга ҳурмат кўрсатиш мазкур жамоат ташкилоти фаолиятида устувор ўрин тутганини кўрсатади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар