АҚШ Мудофаа вазирлиги Туркиянинг ИШИД террорчиларидан нефть сотиб олишга алоқадорлигининг исботига эга эмасликлари маълум қилинди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати вакили Элисса Смитнинг баёнотига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Биз Туркия ҳукумати нефть контрабандаси учун ИШИД билан тил бириктирганлиги ҳақидаги тахминларни инкор этамиз. Биз бундай айбловларни қўллаб-қувватловчи бирорта исбот кўрмадик”, деб айтди Смит.

Смитнинг айтишича, Туркия Сурия билан чегаралари хавфсизлигини кучайтириш бўйича халқаро ҳамкорлари билан чоралар кўрмоқда.

“Бизнинг бу ердаги мақсадимиз ИШИД контрабандасининг йўлини тўсишдир”, деб айтди Смит.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг оиласи ИШИДдан нефть сотиб олишга алоқаси борлигини айтган эди.