Санкт-Петербургнинг Москва тумани иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари юк машиналари турадиган тураргоҳда қалбаки спиртли ичимликнинг йирик партиясини аниқлашди, деб хабар бермоқда “Фонтанка” портали. 

Портал маълумотларига кўра, 1 декабрда Москва шоссесида юк машиналари ҳайдовчилари рухсат этилмаган норозилик намойиши ўтказиши пайтида полициялар автомобиль ҳалқа йўлидаги автотураргоҳни текширишган.   

Озарбайжон миллатига мансуб кишига тегишли бўлган юк машинасидан 400 литр алкоголь маҳсулоти топилган. Улар 5 литрлик канистраларга солиб чиқилган бўлган. Бу маҳсулотнинг ҳужжатлари бўлмаган, юк машинаси ҳайдовчиси спиртли ичимлик қаердан олинганига жавоб бера олмаган. 

Полиция спиртли ичимликларни мусодара қилиб, ундан олинган намуналарни текширишга юборди. Айни пайтда терговгача текширув олиб борилмоқда. 

Таъкидланишича, “Платон” тўлов тизимига қарши чиқаётган юк машиналари ҳайдовчиларининг намойишлари туфайли Санкт-Петербургнинг жанубий чиқиш йўлларига полициянинг кучайтирилган бўлимлари юборилган.