Россия президенти Владимир Путин ўзининг ойлик маоши, бош вазир ва шунингдек РФ давлат хизматида ишловчи юқори мансабдорларнинг ойлик маошини 10 фоизга қисқартиришни 2016 йилда ҳам давом эттириш бўйича Фармонга имзо чекди. Фармон матни ҳуқуқий-ахборот портали «Гарант.ру»га жойлаштирилган.

Фармонда 2015 йил 27 февралда чиқарилган президент, Ҳукумат вакиллари, Бош прокурор ва бошқа юқори мансабдорларнинг ойлигини 1 мартдан 2015 йил 31 декабрга қадар қисқартириш бўйича чиқарилган Фармонга ушбу муддатни 2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар узайтириш тўғрисида ўзгартиришлар киритилган.