Россия Мудофаа вазирлиги томонидан билдирилишича, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб ўз мамлакати Эрдўған ИШИДдан нефть сотиб олаётгани ҳақидаги хабарларни ҳеч қачон тан олмайди.

"Биз Эрдўғаннинг сўзи баҳосини биламиз. Уни бир марта турк журналистлари фош этишган. Журналистлар Туркия Сурияга инсонпарварлик ёрдами баҳонасида қуроллар ҳам юбораётганини аниқлашган. Бунинг учун уларни қамашди. У албатта истеъфога чиқмайди. Чунки, унга қанча исботланса ҳам, буни тан олмайди", деган Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов.

Унинг аниқлик киритишича, Эрдўғаннинг истеъфога чиқиш-чиқмаслиги Россия учун у қадар аҳамиятли эмас, бу туркияликларнинг ўз ишидир.

"Россиянинг мақсади террорчиликнинг молиялаштирилишини тўхтатиш ҳисобланади", дейди Антонов «Газета.Ru» нашрига.