Сейсмологлар Қирғизистон туманларидаги биноларни сифатли этиб қуришга чақирмоқда. Бу ҳақда “24.kg” ахборот агентлигига мамлакат сейсмология институти директори Канатбек Абдрахматов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, “мамлакатда келажакда у хоҳ аҳоли турар-жой биноси бўлсин, хоҳ ҳукумат биноси чекка ҳудудлардаги иншоотларни сифатли қуришга тўғри келади”. “Аввал биз бор эътиборимизни Бишкекка қаратдик, унда юқори сифатли бинолар қурдик. Олқишлар натижасида республикамиздаги бошқа ҳудудлар ҳақида унитиб қўйдик. Масалан, Ўшда бўлган 6—7 балли зилзила мана шундай вайронагарчиликларга олиб келди. Яратганга шукрки, қурбонлар бўлмади. Бу тегишли ташкилотлар ҳудудлардаги иншоотлар сифатига етарли аҳамият қаратмаётганидан далолат беради. Одамлар ёки лоқайдликка берилган, ёки умуман ишламаган. Энди бўлса халқ ёрдам сўраяпти”, — деди институт раҳбари.

“Бизда суғурта ишлари ҳам ривожланмаган. Ривожланган мамлакатларда агар сенинг уйинг суғурталанмаган ва керак бўлмаган жойда қурилган бўлса, сен ҳукуматдан ҳеч қандай ёрдам ололмайсан. Агар бу қонунни бузсанг, фақат ўзинг зарар кўрасан холос. Бизда эса бундай эмас. Нега бундай лоқайдликлар содир бўляпти? Давлатнинг ўзи бошида назоратни ушлай олмади ва ана энди бунинг жавобгарлигини беришга мажбур бўлиб турибди”, —Канатбек Абдрахматов.