Канада ҳайвонот боғидаги оқ арслон бира тўла 4 шерваччани дунёга келтирди. Айни дамда уларга саккиз ҳафта тўлди. Шерваччаларнинг исми йўқ, аммо улар биринчи тиббий кўрикдан ўтишди.

Бу Макали ва тўрт яшар Финтаннинг биринчи болалашидир. Биринчи тиббий кўрик улар туғилишган ҳамоно жинсларини аниқлаш мақсадида ўтказилган: шерваччаларнинг бари урғочи бўлиб чиқди. Улар ёшларига мувоффиқ ўсмоқда, жуда фаол ва ўйнашни ёқтиришади. Улар ҳозирча исмсиз қолмоқда. Уларнинг онасининг исми суахили тилидан таржима қилганда “қўрқмас”, деган маънони англатади. Ветеринарларнинг таъкидлашича, она арслон икки карра кўп овқат емоқда. Бу болаларини боқиш учун ўта зарур экани айтилган.

Ҳозир янги туғилганларни ҳайвонот боғи ходимларидан бошқа биров кўриши мумкин эмас. Уларнинг ҳаёти ҳақида видео олинган.