Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2019 йилга қадар Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида 12.5 МВт қувватга эга кичик гидроэлектр станциясини қуради. 16.5 млн долларлик лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2016-2020 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш дастурига киритилган. У идоранинг ўз маблағлари (11.7 млн доллар) ва қарз (4.8 млн доллар) ҳисобига молиялаштирилади.

Янги ГЭС йилига 41.8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда.