Улан-Удэ ҳокими интервью чоғида “Россия 24” ходимларини дўппослади

Жаҳон 02 Декабрь 2015 6484

Россиядаги Улан-Удэ шаҳри ҳокими Александр Голков ва унинг ёрдамчилари интервьюни тасвирга олиш жараёнида “Россия 24” телеканалининг съёмка гуруҳини калтаклади. Бу ҳақда маҳаллий ИИБга таянган ҳолда FlashSiberia агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа 2 декабрь куни содир бўлди.

“Россия 24” телеканали журналисти Артём Кол ва унинг оператори Владимир Брагин ҳокимдан интервью олаётган эди. Бир муддатдан сўнг ўртада ихтилоф келиб чиққан, бунинг натижасида журналистнинг бош ёрилган, операторнинг эса камераси синдириб ташланган.

Журналистларни Голковнинг ўзи, унинг ўринбосари ва матбуот бўлими ходими дўппослаган.

Ушбу воқеадан сўнг ҳар икки томон ҳам ИИВга арз қилган.

Ҳозирча ихтилоф нимадан келиб чиққани маълум эмас.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар