НАТОга аъзо мамлакатларнинг ТИВ раҳбарларига кейинги йилнинг июль ойида Варшавада ўтказиладиган саммитнинг рамзини тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.

Қилич ушлаб турган мазкур рамзни саммитнинг тантанали очилиш маросимида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Польша вазири Витольд Ващжуковский тақдим этади.

“Худди бугунгидек, НАТО альянсга аъзо давлатларни ҳимоя этишда давом этади”, — деди Польша байроғи рангига ўхшаб кетувчи рамзга изоҳ берар экан Столтенберг.

Ващжуковскийнинг маълум қилишича, Европа социалистик давлатларининг НАТОга қарши тузилган ва Варшава шартномаси ташкилоти деб ном олган ҳарбий иттифоқ ташкил топган шаҳарда ўтказилади.