Verge: флагманлар замони тугади

Технология 02 Декабрь 2015 3336

The Verge журнали муҳаррири Влад Савовнинг фикрича, флагманлик смартфонлари даври ниҳоясига етмоқда: бозорда рақобат шу қадар кучайиб кетдики, бирорта ускунани ҳам энг яхши деб ҳисоблаб бўлмайди, ўрта нарх категориясидаги аппаратлар эса қимматбаҳо гаджетлардан сифат жиҳатидан деярли қолишмайди.

Савовнинг фикрича, 5 йил муқаддам смартфонлар бозоридаги вазият оддий эди: ҳар бир ишлаб чиқарувчининг ўз флагмани бор эди – Nokia N8, Xperia X10, Palm Pre ёки iPhone 4.
Аммо 2015 йилга келиб қайси компаниянинг қайси ускунаси энг яхши эканлигини билиб бўлмай қолди: Apple’да iPhone 6s ва 6s Plus, Samsung’да Galaxy S6 ва Note 5, LG’да G4 ва V10, Microsoft’да Lumia 950 ва Lumia 950 XL, Nexus’да эса 5X ва 6P бор.

Энди ишлаб чиқарувчилар бир хил ўлчам ва кўрсаткичдаги ускуна ҳаммага ҳам тўғри келавермаслигини тушунмоқда. Бундан ташқари, операцион тизимлар бозорида iOS ва Android рақобатчиларга деярли ҳеч қандай имконият қолдирмади, ва айни пайтда кун сайин бир-бирига яқинлашмоқда.

Савовнинг фикрича, бу вазият ишлаб чиқарувчилардан бирортаси етакчиликка эришишини ниҳоятда мураккаблаштириб юборади. Шу боис бундай компаниялар экспериментларга боришига тўғри келади. Жумладан, Lenovo Vibe P1 5000 мА/соатлик аккумулятор ишлаб чиқди, аммо бу ҳам кейинчалик барча учун стандарт бўлиб қолади. Apple даражасидаги гигантлар эса таклифлар хилма-хиллигини оширишга мажбур, масалан, iPhone гулоб рангда чиқарилмоқда.

Охирги йилларда деярли ҳар бир янги рақобатчи флагманни “iPhone қотили” деб аташган эди, аммо улардан ҳеч қайси бу мақомни ушлаб тура олмади, ва бу атама мазмунини йўқотди.

“Ўлдириш мумкин бўлган Айфон энди йўқ — энди атрофда ҳаммаси айфонлар, каттаси ва кичиги, қиммати ва арзони. “Флагманлик” тавсифини энди ҳар қандай нарх категориясидаги смартфондан топиш мумкин”, - тушунтирди Савов.

“2015 йилда смартфон харид қилиш жуда қийин ва айни пайтда жуда осон вазифага айланиб қолди, - сўзида давом этди Савов. – Нюансларда чалкашиб кетиш ҳеч гапмас, аммо деярли жиддий адашмайсан. Агар фойдаланувчи ўз инстиктларига ишониб бир қарашда ўзига тўғри келадиган ускунани харид қилса, у адашмайди. Дарҳақиқат ишлатишга яроқсиз смартфонлар замони ўтди”.

“Шу боис ҳам биз флагманлар учун хайрлашув базмидамиз, десак бўлади, - хулоса қилди ношир. – Смартфонлар дастурий ва аппарат таъминотига кўра ортиқ даражада бир-бирига ўхшаш бўлиб қолди, улардан аниқ бирортасини ажратиб кўрсатиб бўлмайди.

Флагманлар бошқа йўқ, чунки барча смартфонлар жуда ўхшаш бўлиб қолди – барчасининг орасидан энг яхшисини танлаб олиш имкониятини берадиган деталлар ўта субъективлашиб, ғалати ва ҳатто кулгили бўлиб қолди. Бутун флот кучли бўлган бир пайтда флагманлар кимга керак?”.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар