Yahoo компанияси директорлар кенгаши ўзининг Alibaba’даги улуши ва умуман интернет соҳасидаги бизнесини сотиб юбориш тўғрисидаги таклифни муҳокама қилмоқда, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Манбада келтирилишича, компания ривожланишдаги салбий тенденцияларни енгиб ўта олмаган, шу боис акциядорлар муқобил ривожланиш йўлларини ўрганмоқда.
Компания бизнесининг асосини сайтлар тармоғи ташкил қилади: Yahoo қидирув сервиси, Yahoo Mail почта хизмати, Yahoo News янгилик агрегатори ва бошқалар.

Бундан ташқари, компанияга Alibaba акцияларининг 15 фоизи ёки 30 млрд долларлик қисми тегишли.