Ноябрь ойининг охирида, Париждаги БМТ иқлимий конференцияси арафасида Хитой шимолида 2015 йилдаги энг кучли смог кузатилди.
30 ноябрь куни NASA Хитой шимоли-шарқи устида сунъий йўлдош тарафидан олинган суратларни чоп этди. Фотосуратда кўринишича, булут тўсмаган аҳолижойлар тўлалигича қўнғир ғубор билан қопланган.


Бу суратлар туширилган куни ўпкага кириб респиратор ва аллегрик реакция келтириб чиқариши мумкин бўлган PM2,5 зарраларининг ҳаводаги концентрацияси кубометрга 560 микрограммни ташкил қилди. Бир неча кун муқаддам Ляонин вилояти маркази Шэньян шаҳрида ифлосланиш даражаси 1 400 пунктни ташкил қилиб, меъёрдан 56 марта ўтиб кетган эди.
Шэньчжэнлик рассмо Пекинда 100 кун туриб, кучли чанг юткич ёрдамида ҳаводан чанг зарраларини тўплади. Уларни жипслаб, “смогли ғишт” олди. Унинг акцияси кўплаб йирик нашрлар эътиборидан четда қолмади.


1 декабрь куни ХХР ҳукумати вазиятни мураккаблаштирмаслик учун 2 минг корхонага фаолиятни тўхтатишга кўрсатма берди. 2 декабрь куни ифлосланиш даражаси Пекиннинг айрим туманларида пасайди.