“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини 9 ой ичида 26 фоизга оширди

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 1708

Россиянинг “Лукойл” компанияси 2015 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини оширди. Бу ҳақда компания тақдим этган маълумотларга асосланиб Uzdaily.uz хабар бермоқда.

Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 2015 йилнинг 9 ойи давомида 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 26 фоизга ўсиб, суткасига 78,4 минг баррел нефть эквивалентига етган. 2014 йилнинг тўққиз ойи давомида Россия компанияси суткасига 62,4 минг баррел нефть эквивалентига тенг ҳажмда газ қазиб олган.

“Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмининг ўсиши ўтган 3 ой ичида “Қандим – илк газ” лойиҳаси (Шимолий Шоди ва Қувачи, Олот конлари участкаси)нинг ишга туширилиши ҳамда Гиссар лойиҳасидаги газ қудуқлари самарадорлигининг оширилиши ҳисобига қайд этилди”, - маълум қилади “Лукойл”.

Шунингдек, Ўзбекистонда разведка ва қазиб олиш учун ажратилаётган капитал ҳажми 2014 йил январь-сентябрь ойларидаги 549 миллион доллардан 2015 йилнинг тўққиз ойида 759 миллон долларга ошди. Ўсиш кўрсаткичи 38,25 фоизни ташкил этди.
Компания 2020 йилга қадар Ўзбекистонда газ қазиб олиш миқдорини йилига 17-18 миллиард куб метрга етказишни режалаштирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар