“ПСЖ” клуби 34 ёшли Златан Ибрагимович билан мавсум сўнггида тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда Le Parisien хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, клуб раҳбари Носир Ал-Хелайфи Златан Ибрагимович ўрнига “Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни олиб келмоқчи. Португалиялик футболчини катта маоши олиши ҳам “парижликлар” раҳбарини қўрқитаётгани йўқ.

Маълумот учун, Криштиану Роналдунинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар белгиланган.