“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Сочи” аэропортига халқаро рейсларни амалга оширувчи энг пунктуал авиаташувчи деб тан олинди.

“Базэл Аэро” авиацион холдинги (“Сочи”, “Краснодар”, “Анапа” ва “Геленжик” аэропортлари оператори) мазкур аэропортлар билан ҳамкорлик қилувчи авиаташувчиларнинг ўзига хос рейтингини ишлаб чиқди.

Ўзбекистоннинг миллий авиакомпаниясини энг пунктуал, яъни рейсларни ҳар доим вақтида амалга оширадиган ҳамкор деб топилди.

“Базэл Аэро” ўзбекистонлик авиаташувчиларга 2015 йил ёзги мавсумда Краснодар ўлкасида авиаташишни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этиб, фахрий ёрлиқ топширди.