Тиббиёт лицензиясиз фаолият юритган ва 200дан зиёд кишига ОИВ юқтирган Камбожалик шифокор 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда 3 декабрь куни Guardian нашри хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, мазкур ҳолат қашшоқ мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришдаги камчиликларни кўрсатиб, ўзбошимча шифокорлар ва лицензияга эга бўлмаган тиббиётчиларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Камбожада оммавий равишда ОИВга чалиниш билан боғлиқ можаро 74 ёшли маҳаллий фуқаро ўз қонида мазкур вирус борлигини билганидан сўнг бошланди.

У сохта шифокорнинг бошқа мижозларига ҳам қонини текшириб кўришни маслаҳат берди. Якунда лицензиясиз фаолият кўрсатган шифокор туфайли 200 нафардан зиёд бемор касалликка чалингани аниқланди. Тахминларга кўра, Йем Чрин инъекция учун шприцларни такроран қўллайверган, бундан ташқари, стериланмаган игналардан фойдаланган.