DRAMeXchange мутахассисларининг кузатувлари SSD-диск нархи 3 йил давомида узлуксиз равишда арзонлашиб келаётганини кўрсатди. Уларнинг тахминига кўра, 2017 йилга келиб 1 ГБ SSD-хотира шу ҳажмли қаттиқ дискдан бор-йўғи 11 центга қимматроқ бўлади.

Бу фойдаланувчилар деярли қаттиқ диск нархига тенг бўлган ва унга нисбатам тезкор, ишончли, электроэнергияга тежамли ҳамда шовқинсиз хотира қурилмаси сотиб олиш имконини беради.

Шунингдек, DRAMeXchange 4 чоракдан буён SSD-диск нархи 10 фоизга арзонлашиб бораётганини маълум қилишди. 2012 йилда SSD-дискда 1 ГБ хотира 99 цент турган бўлса, 2015 йилга келиб 39 центга тушган.