98 ёшли жуфтлик ўз никоҳ тўйлари суратларини қайта тасвирлантиришди

Жамият 03 Декабрь 2015 4204

Хитойнинг Чунцин шаҳрида эр-хотинлар Цао Юэхуа ва Ван Дэи орадан 70 йил ўтиб, ўз никоҳ тўйларининг суратини қайта тасвирлашди. Жуфтлик 1945 йилнинг 24 ноябрь куни оила қуришган, мамлакатнинг жануби-ғарбидаги хиёбонга йўл олди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, 98 яшар жуфтлик 1943 йилда университет балида танишиб қолган. Қайта суратга олиш ишларида уларга фарзандлари кўмаклашди. Тўрт нафар фарзандлари орасидан энг ёши бўлмиш 60 яшар Цао Панпэй ота-онасига тўй либослари, гуллар ва байрам ташкилий ишларида бош-қош бўлди.

“Улар узоқ бирга бўлишди, аммо шунга қарамай муҳаббатлари бир лаҳза сўнгани йўқ. Маданий инқилоб даврида отам фронтга йўл олди. Қийинчиликларга қарамай, улар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келишди. Ёшлари туфайли улар ҳаётларидаги кўп нарсаларни эслай олишмайди, аммо уруш вақтида бир-бирларига ёзган шеърларини бизга ўқиб беришади”, — деди Панпэй.

Кўпроқ янгиликлар