Бельгияда Париждаги терактларга алоқадорликда гумонланаётган икки киши қўлга олинди

Жаҳон 03 Декабрь 2015 1070

Бельгия ҳукумати Париждаги терактларни амалга оширишга алоқадорликда гумонланаётган яна икки киши қўлга олинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Прокуратура маълумотларига кўра, Брюссель аэропортида Марокашга учиб кетмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланган. Таъкидланишича, у икки марта Сурияга боришга уринган.

Шунингдек, у Париждаги терактларда айбдор бўлган террорчи-худкушлардан бирига ҳамроҳлик қилган.

Иккинчи гумонланувчи аэропортда ўтказилган операция давомида ушланган.

Маълум қилинишича, эркаклар Бельгиянинг Моленбек коммунасида яшашган.
Қўлга олинганлар террорчилик фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

Ноябрда Парижда бир қатор терактлар амалга оширилган. Кафе, “Батаклан” театридаги одамларнинг ўққа тутилиши ва “Стад де Франс” стадиони ёнидаги портлатишлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар