Белградда Ўзбекистон ва Эстония ўртасида келишув имзоланди

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 1959

2015 йилнинг 3 декабрь куни Белград шаҳрида (Сербия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон ТИВ делегацияси Эстония Республикаси ташқи ишлар вазири Марина Калюранд бошчилигидаги делгация билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Учрашувда икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, 3 декабрда очилган ЕХҲТ ТИВКнинг навбатдаги мажлиси кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Дипломатик паспорт эгаларини виза расмийлаштиришдан озод қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.

Кўпроқ янгиликлар