Буюк Британия Кипрдаги базасини ИШИД билан кураш мақсадларида фойдаланиш учун қўшимча 8та ҳарбий самолёт билан таъминлайди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Майкл Фэллонга асосланиб, Рейтер нашри хабар тарқатган.

"Бугун биз Кипрдаги ҳарбий қудратимизни 2 баробарга кенгайтирамиз. Айни вақтда 8та самолёт Акротирига учиб кетмоқда", деган у.

Унинг билдиришича, Кипрга 6та "Тайфун" русумли қирувчи самолёт ҳамда 2та "Торнадо" самолётлари йўл олган.

Бугун Буюк Британия Сурия ҳудудида илк марта ИШИД позицияларига ҳаво зарбаларини амалга оширди.