Россиялик марҳум режиссёр Эльдар Рязанов Москвадаги Новодевичье қабристонига дафн қилиш маросими бўлиб ўтди. РИА Новости нашрида ёзилишича, унинг тобути марҳум телебошловчи Юрий Левитаннинг қабрига яқин жойга қўйилган.

СССР халқ артисти, "Ишдаги ишқ", "Карнавал кечаси", "Гараж" каби фильмларни суратга олган Эльдар Рязанов 30 ноябрь куни 89 ёшида бу ҳаётни тарк этганди.