Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов нега Рустам Саъдиевнинг фильмларида иштирок этмаётганининг сабабини ошкор қилди. Унинг интервьюси “Даракчи” газетасида босилиб чиқди.

Рустам Саъдиевнинг “Ўгай она” фильмидаги иштирокини эслар экан, Эркин Комилов шундай деди:
“Шу фильм учун арзимас гонорар ёзиб берган. Ўшанда қўнғироқ қилиб, “Меҳнатим сингган, берган гонораринг кам-ку?” деганимни биламан, ўдағайлаб “Сизни қайтиб фильмларимга таклиф қилмайман!” деган. “Унда очимдан ўлар эканман-да”, дегандим. Мана режиссёрнинг актёрга муносабати”.