Фарғонада Mercedes ичидан кўп миқдорда пул ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Фарғона шаҳрининг кўчаларидан бирида қаровсиз қолдирилган Mercedes русумли машинанинг қулфи тунги пайтда бузилиб, унинг ичидан катта миқдордаги пул олиб чиқиб кетилган. Пулнинг аниқ миқдори хабар қилинмади.

Воқеа жойига етиб келган милициячилар суриштирув ишларини олиб боришди. Тезкор қидирув тадбирлари натижасида шаҳарда яшовчи Носир исмли шахс гумон қилинувчи сифатида қўлга олинди.