ФИФА футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сонини 32тадан 40тагача ошириш масаласини кўриб чиқади.

Маълумотларга кўра, мазкур ўзгариш ФИФА ижроқўми томонидан ҳаттоки ташкилотга аъзо бўлган 209 мамлакатлар розлигисиз ҳам чиқарилиши мумкин.

Хабар қилинишича, мазкур таклиф ташкилотнинг бугун Цюрихда бўлиб ўтадиган ФИФА қайтадан ташкил этиш бўйича йиғилишда кун тартибига қўйилади.

Агар жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сони 40тагача оширилишга рухсат берилса, мазкур янги қоида ЖЧ-2026 мусобақаларидан бошлаб тадбиқ этилиши мумкин.