ФИФАнинг 2015 йил якунлари бўйича молиявий кўрсаткичлари прогнози маълум қилинди.

Хабар қилинишича, ташкилотда юзага келган коррупция билан боғлиқ можаролар туфайли ФИФАнинг даромадлари пасайган. Дастлабки тахминларга кўра, ФИФА 2015 йилда 103 миллион франк (100 миллион доллар) зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, бу ташкилот сўнгги марта 2001 йилни зарар билан якунлангани қайд этилганди.

ФИФАнинг молиявий натижалари ҳақида расмий маълумот кейинроқ ошкор қилиниши айтилган.