ФИФАнинг ҳибсга олинган ходимлари миллионлаб доллар пора олишда айбланмоқда

Спорт 03 Декабрь 2015 1214

Швейцария федерал Адлия бошқармаси бугун ФИФАнинг икки нафар мансабдорлари ҳисбга олинганини тасдиқлади.

Бошқарма вакилларининг сўзларига кўра, улар Жанубий Америкадаги турнирларда ва ЖЧ саралаш босқичлари доирасида мусобақаларнинг маркетинг ҳуқуқини пора эвазига сотишда айбланмоқда.

«ФИФАнинг ҳибсга олинган икки нафар мансабдори АҚШга экстрадиция қилингунига қадар қамоқда сақланади. Улар миллионлаб доллар миқдорида пора олганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган», – дейди Адлия бошқармаси вакилларидан бири.

Мансабдорларнинг шахслари кейинроқ маълум қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, The New York Times бугун эрталаб берган хабарга кўра, Жанубий Америка Конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) президенти Хуан Анхель Напут ва Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари федерацияси (КОНКАКАФ) раҳбари Альфредо Хэвит қамоққа олинган.

Кўпроқ янгиликлар