Фикрлаш тезлиги юқори бўлган одамлар кўпроқ ёқимтой бўлишлари аниқланди

Жамият 03 Декабрь 2015 4305

Олимлар фикрлаш тезлиги юқори бўлган одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ ёқимтой бўлишларини аниқлашди. Бу тажриба ҳақидаги батафсил маълумот Psychological Science журналида чоп этилди.

Тажрибада 417 киши иштирок этди. Олимлар синовдан ўтаётганларнинг дўстлари ва қариндошларидан уларнинг ёқимтойлиги, зийраклиги ва қувноқлиги каби сифатларига баҳо беришни сўрашди. Бундан ташқари, синалаётганлар стандарт психологик ва онгни текшириш учун тестлардан ўтишган. Шундан кейин олимлар тажриба иштирокчиларининг фикрлаш тезлигини баҳолаш учун улардан махсус билимларни талаб қилмайдиган 30 та саволга жавоб беришни, мисол учун, тезда қандайдир қимматбаҳо тош номини айтишни сўрашди.

Тажриба натижасида юқори фикрлаш тезлигига эга бўлган синалувчилар атрофдагилар учун ёқимтойроқ бўлишгани аниқланган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, улар бу омил инсон қанчалик ёқимтой бўлишига таъсир қилишини кутишган, бироқ бу таъсир бунчалик аҳамиятли бўлади, деб ўйлашмаган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар