Германия Афғонистондаги ислоҳотлар учун 350 млн евро ажратади

Жаҳон 03 Декабрь 2015 975

Германия Афғонистонда 2016 йилда ўтказиладиган ислоҳотлар учун 350 миллион евро ажратишини маълум қилди. Шунингдек, келгуси йилда мамлакатдаги ўз қўшинлари сонини 980 нафарга қадар оширади, дея хабар бермоқда Кhaama Press агентлиги.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер 1 бу ҳақда 1 декабрь куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО конференциясидан сўнг маълум қилган.
“Германия афғон хавфсизлик кучлари малакасини ошириш ва НАТОнинг “Ҳал қилувчи кзмак” миссияси доирасида Афғонистон тузилмаларига ёрдам кўрсатишда давом этади”, - деди у.

Вазир ўз сўзида афғон ҳукуматини халқаро ҳамжамият олдидаги вазифаларини адо этиш, ислоҳотларни тезлаштириш ҳамда порахўрликка қарши курашга чақирди.
Айни пайтда Афғонистонда Германия қўшинларининг сони ҳақида аниқ маълумотлар ҳақида тўхталиб ўтилмади.

Кўпроқ янгиликлар