Иброҳимович кейинги мавсумда АПЛ жамоасида ўйнай бошлаши мумкин

Спорт 03 Декабрь 2015 1507

Лондоннинг "Челси" жамоаси раҳбарияти "ПСЖ" клуби ҳамда Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимовичга фаолиятини Англияда давом эттириш бўйича таклиф беришди.

ESPN Deportes маълумотларга кўра, унга лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо жиддий қизиқмоқда ва январда дастлабки шартнома тақдим этилади.

Қайд этиш керакки, Златан "Интер"да Моуриньо билан бирга ишлашга улгурганди.

Эслатиб ўтамиз, швециялик ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги келишуви келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Кўпроқ янгиликлар