Жанубий Корея парламенти 3 декабрда 2016 йил учун мудофаа бюджетини маъқуллади. Жанубий Корея режалаштириш ва молия вазирлигининг маълум қилишича, янги бюджет жорий бюджетдан 3,6 фоизга кўпроқни ташкил қилиб, 38,8 трлн вонгача (34,9 млрд доллар) етказилади.

Бу суммадан 30 фоизи қўшинларни модернизация қилиш учун, қолгани уларни жанговор ҳолатда ушлашга сарфланади.

Жанубий Корея молия вазирлиги берган ҳисоботга кўра, маблағлардан бир қисми ҳарбийлар сонини оширишга сарфланади – кейинги йилда Жанубий Корея армияси 10 минг кишига кўпайтирилади. Шунингдек, казармаларни қайта жиҳозлаш, ҳарбий госпиталларни такомиллаштириш, ҳарбийларнинг маошларини ошириш, қурол-аслаҳа, жумладан Surion вертолётлари ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Коинот йўлдошлари кузатувига харажатлар анчагина қисқартирилади: бу мақсадлар учун дастлаб белгиланган 9 млн доллар ўрнига фақатгина 1,8 млн доллар ажратилади. Шунингдек, KF-16 қирувчи самолётини модернизация қилиш лойиҳасини молиялаштириш ҳам қисқартирилади.

Умуман, Жанубий Кореянинг кейинги йилги бюджети 386,4 трлн вонни (347,7 млрд долларни), яъни жорий йилдагига нисбатан 2,9 фоиз кўпроқни ташкил қилади.