Жиззах шаҳрида газ таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун 8 км газ қувури реконструкция қилинди

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 1491

Жиззах шаҳрида 30 мингга яқин истеъмолчи табиий газдан фойдаланади.

"Бу арзон ва қулай ёқилғи «Марказгазтаъминот» унитар корхонасининг «Жиззахшаҳаргаз» филиали томонидан истеъмолчиларга 43,7 километр юқори босимли, 190 километр ўрта ва 243,5 километр паст босимли узатиш қувурлари орқали етказиб берилмоқда", дейилади УзА хабарида.

Шаҳар ҳокимлигининг 2015—2016 йил қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишлаб чиқилган дастурига мувофиқ, газ узатиш тармоқларини реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, газ асбобларини техник ва профлактик кўрикдан ўтказиш ишлари ниҳоясига етказилди. 8,2 километр газ узатиш қувури реконструкция қилинди, 20 километри босим остида техник синовдан, 16 километри махсус асбоблар орқали текширувдан ўтказилди.

"Қиш мавсумида табиий газнинг меъёрда ва узлуксиз бўлиши узатиш тармоқларининг бенуқсон ишлашига боғлиқлиги ҳисобга олиниб, реконструкция, таъмирлаш, профлактик кўрикдан ўтказиш ишлари тўлиқ ва сифатли бажарилди. Қиш даврида газ тармоғидаги носозлик ва таъминотдаги узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш учун филиалнинг авария диспетчерлик хизмати шай ҳолатга келтирилди. Авария хизмати махсус жиҳозланган Damas автомашинаси, узлуксиз ишлайдиган телефон алоқаси билан таъминланди.

Мавсумга ҳозирлик кўришда ижтимоий муассасаларга газ узатувчи тармоқларни созлаш, камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди", – дейди «Жиззахшаҳаргаз» филиали раҳбари Рустам Аҳмаджонов.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар