"Кадис" клуби президенти Мануэль Висканио "Реал" жамоасини Испания Кубогидан четлатиш бўйича расман ариза билан мурожаат қилишини ҳақида билдирди.

"Клуб "Реал"ни Испания кубогидан четлатилиши борасида расмий мурожаат қилишини тасдиқлайман", – деган клуб президенти.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Кадис" ўртасида кечган учрашувда Денис Черишев дисквалификацияси бор ҳолда майдонга тушган ва гол урган.

Россиялик футболчи ўтган мавсум "Вильярреал" таркибида Испания Кубогида иштирок этганда ("Барселона"га қарши ўйинда - кун.уз изоҳи) учинчи огоҳлантиришини олган ва Кубокнинг битта ўйинида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди. Бу четлатиш "Реал"га қайтгач ҳам ўз кучини сақлаб қолган, аммо мадридликлар уни "Кадис"га қарши майдонга туширган.

Мадридликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитес Черишевнинг дисквалификацияси борлигини билишмагани, уларни ҳеч ким бу ҳақда огоҳлантирмагани ҳақида айтган.