Калифорнияда отишма содир этганлардан бирининг шахси маълум бўлди

Жаҳон 03 Декабрь 2015 3377

Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳарчасидаги жисмоний имкониятлари чегараланганлар марказида отишма уюштириб, 14 кишини ўлдирган ва 17 кишини жароҳатлаган 3 кишилик гуруҳ вакилларидан бирининг шахси тасдиқланди. NBC телеканали маълумотига кўра, қўлга олинган жиноятчининг исми Саид Фаруқ.

Гуруҳни бартараф этиш вақтида ўлдирилган жиноятчи аёлнинг шахси тасдиқланмаган. Қидирувдаги учинчи жиноятчи эса Саид Фаруқнинг акаси экани айтилган.

Бундан олдинроқ, ФҚБ Калифорниядаги отишма теракт сифатида баҳоланиши мумкинлигини истисно қилмагани тўғрисида хабар берилганди.

3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.

Калифорния полициясидан қочаётган жиноятчилар бомба портлатишган.

Бироз олдинроқ, бу отишмага марказдаги зиёфатда келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар