Калифорнияда отишма уюштирганлардан 2 нафари ўлдирилди

Жаҳон 03 Декабрь 2015 1422

Associated Press агентлиги хабарига кўра, Калифорния штатининг Сен-Бернардино шаҳарчасидаги жисмоний имконияти чекланганлар марказига бостириб кириб, одамларни ўққа тутган жиноятчиларнинг 2 нафари йўқ қилинган.

Маҳаллий полициянинг билдиришича, ҳужум қилувчилар ҳарбий кийимда бўлган. Ўлдирилганларнинг бири аёл, иккинчиси эркаклиги айтилган.

Бундан олдинроқ, Калифорния полициясидан қочаётган жиноятчилар бомба портлатишгани хабар қилинганди.

МҚБ бу ҳаракатнинг террорчиликка алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирмаган.

3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.

Дастлабки маълумотларда ҳужум қилувчи гуруҳ 3 кишидан иборат бўлгани айтилганди.

Кўпроқ янгиликлар