Калифорниядаги Сан-Бернардино шаҳарчасидаги жисмоний имконияти чекланганлар марказида уюштирилган зиёфат вақтида ҳамкасблари билан жанжаллашиб қолганидан кейин ҳудудни тарк этиб, 2 ёрдамчиси билан қуролланган ҳолда қайтиб келган Соғлиқни сақлаш департаменти ходими Саид Фаруқ ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди.

Унинг собиқ ҳамкасбларидан бири Саид Фаруқни таърифлаган.

"У жуда тартибли ва жим юрадиган одам эди. Мен у билан фақат салом-алик қилганман. У жуда камгап эди", дейди у.

Унинг айтишича, Фаруқ бироз олдинроқ таътилдан қайтиб келганди.

3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.

Ҳужум қилганлардан бири, аёл киши отиб ўлдирилган, яна бири (Саид Фаруқ) қўлга олинган, учинчи жиноятчини қидириш ишлари давом этмоқда.

Олдинги хабарларда бу гуруҳ полиция таъқибидан қочиш вақтида бомба портлатгани айтилганди.