Los Angeles Times нашрида ёзилишича, Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳарчасидаги жисмоний имконияти чекланган инсонлар марказида юз берган отишма шу марказдаги анжуманлар залида ўтказилган зиёфат вақтида юзаган келган тушунмовчилик ортидан рўй берган.

Терговнинг тахминларига кўра, ҳужум уюштирганлардан бири зиёфатдагилар билан жанжаллашиб қолгач ҳудудни шошилинч равишда тарк этган ва 2 шериги билан қуролланган ҳолда қайтиб келган.

Олдинги хабарларда бу гуруҳ полиция таъқибидан қочиш вақтида бомба портлатгани айтилганди.

3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.

Ҳужум қилганлардан бири, аёл киши отиб ўлдирилган, яна бири қўлга олинган, учинчи жиноятчини қидириш ишлари давом этмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, жиноятчилар воқеа ҳудудига ҳарбий кийимларда кириб келишганди.