Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг фикрича, Эронда 2003 йилнинг охиригача ядровий қурол яратиш бўйича дастурни ўтказиш учун шароитлар яратилган бўлган. Бу ҳақда аноним ҳисоботга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

МАГАТЭ, шунингдек, “бу ишлар илмий-техник тадқиқотлар ва тегишли техник қисмлар ва технологияларни олиш доирасидан ташқарига чиқмаган деган баҳо бермоқда”.