Лас-Вегасда Мадам Тюссо музейида бокс тарихида ўчмас из қолдирган машҳур америкалик боксчи Майк Тайсоннинг мумдан тайёрланадиган "эгизаги" намойиш этилди.

Ушбу тақдимот маросимига "темир" Майк оиласи билан ташриф буюрди. Мазкур санъат асарини тайёрлаш учун деярли ярим йил вақт кетган. Уни тайёрлашда Тайсоннинг фотолари ва видеолари яхшилаб ўрганиб чиқилган.