Россия ва Туркия ўртасидаги алоқалар тикланмаса, бу ихтилоф ИШИДни йўқ қилиб, Суриядаги фуқаролик урушини тўхтатишга бўлган ҳаракатларга барҳам беради, деб ҳисоблайди The National Interest нашри.

Мақола муаллифининг фикрича, Россия ва Туркия ўртасида кескинликнинг юзага келиши жаҳон ҳамжамиятини бирламчи масалалар – Яқин Шарқдаги низо ва террордан чалғитмоқда. Вашингтонга эса бу масалани ҳал қилишда етакчилик хислатлари камлик қилмоқда.

Айтилишича, Сурия ҳаво ҳудуди назорат остига олинган тақдирда, Россия ва НАТО ўртасидаги кескинликни осонликча бартараф қилиш мумкин бўлади. Умуман, Россия билан сан-манга бориш альянснинг ва АҚШнинг манфаатларига зид келади.

Таҳлилчининг фикрига кўра, Ғарб иттифоқчиси бўлган Туркияни қўллашни тўхтатмаган ҳолда муаммони тинч йўл билан ҳал қилиши лозим.