Nokia 4 декабрда 2,8 млрд еврога HERE хизматини сотиш бўйича битимни ёпиши мумкин

Жамият 03 Декабрь 2015 1228

Финляндиянинг Nokia компанияси 4 декабрда немис автомобилсозлари консорциумига HERE картографик хизматини сотиш бўйича битимни ёпиши кутилмоқда. Бу ҳақда компания хабарида айтилмоқда.

Август ойидаёқ сотиш бўйича тузилган шартнома миқдори 2,8 млрд еврони ташкил қилади.

Ушбу хизматни сотиб олаётган компаниялар гуруҳи Audi AG, BMW Group ва Daimler AG компанияларини ўз ичига олади.

Nokia раҳбари Ражив Сурининг айтишича, компания шу тариқа “қайта шаклланишининг охирги босқичини якунлайди”. Унинг таъкидлашича, Nokia ҳозирда Франциянинг Alcatel-Lucent компанияси билан бирлашишга эътиборини қаратади. Бирлашиш бўйича ушбу битим 15,6 млрд еврони ташкил қилади.

2015 йилнинг 1-ярим йиллигида HERE хизмати Nokia’га 28 млн доллар операцион даромад келтирган бир вақтда, бутун 2014 йил давомида 1,4 млрд евролик зарар келтирган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар