ОАВ: 2016 йилгача биометрик паспорт олмаган фуқаролар жаримага тортилади

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 23386

“Даракчи” газетаси ўтган сонларида кўтарилган биометрик паспорт олиш масаласини навбатдаги сонида давом эттириб, ўқувчиларни қизиқтираётган бир қанча саволларга жавоб берди. Қуйида бу билан боғлиқ муҳим масалаларга тўхталиб ўтамиз.

Саволларга Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси марказ бошлиғи, майор Санжар Қосимов жавоб берди.
Унинг берган маълумотларига қараганда, 2015 йил охирига қадар биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ чора кўрилади.

Шунингдек, Қосимов болалар паспорт қандай ҳолатларда керак бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Ўзбекистонда болалар паспорти деган тушунча йўқ, - таъкидлади у. – Одатда 16 ёшга тўлган барча Ўзбекистон фуқаролари оддий паспорт билан таъминланадилар. Бу ёшга етмаган фуқаролар хорижга чиқиши зарур бўлган тақдирда истисно тариқасида биометрик паспорт олишлари мумкин”.

Шунингдек, хорижга чиқиш визаларини олиш масаласига ойдинлик киритилди: “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туризм, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадлар учун хорижга чиқиш рухсатномаси (стикер) 15 иш кунида берилиши лозим. Хизмат топшириғи билан хорижга чиқаётган фуқароларга эса иш жойидан тақдимнома бўлган тақдирда чиқиш визаси 10 иш кунида расмийлаштириб берилади”.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар