Британия Суриядаги ИШИД террористик гуруҳи марралари бўйлаб дастлабки авиазарбаларини йўналтирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги қироллик ҳукуматидаги ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда хабар берди.

“Авиазарба Сурия ҳудудида берилди. Қирувчи базага қайтиб келди”, - деди агентлик ахборот манбаси.
ВВС мухбири эса бундан бир неча дақиқа муқаддам ИШИД жангарилари бўйлаб зарбалар бериш учун ҳавога кўтарилган Британиянинг тўртта Tornado самолётидан иккитачси жанговар жамланмаларсиз Кипрдаги "Акротири" авиабазасига қайтиб келгани ҳақида хабар қилган эди.
Операция тафсилотлари маълум қилингани йўқ.